Дин ишлари бўйича қўмитада «Автомобилсиз кун» жамоатчилик лойиҳаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги "Ўзбекистон - 2030 стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" ПФ-37-сон фармонига мувофиқ экологияга автомобиль чиқинди газларининг зарарли таъсирини камайтириш мақсадида ҳар ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартириш вазифаси белгиланган.

Шунга кўра, жорий йилннг 29 март куни Дин ишлари бўйича қўмитада «Автомобилсиз кун» жамоатчилик лойиҳаси ўтказилди. Мазкур лойиҳада Қўмита раҳбар-ходимлари фаол иштирок этишди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Франция (ҳар ойнинг 1-якшанбаси), Индонезия  (ҳар якшанба), Руанда (ҳар ойнинг 1- ва 3- якшанбалари) пойтахтларида «автомобилсиз кун» тадбири мунтазам равишда ўтказилади.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати