2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ижро этиш ҳолати юзасидан МАЪЛУМОТ

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ижро этиш ҳолати юзасидан МАЪЛУМОТ

ДАВЛАТ ДАСТУРИНИНГ ИЖРОСИ: БОЖХОНА МАЪМУРИЯТЧИЛИГИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг «Божхона маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш» деб номланган 121-бандида мамлакатимизда божхона тизимини халқаро стандартлар ва тамойиллар асосида ислоҳ қилиш, хусусан, «ягона дарча» божхона ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, фаолиятини янада кенгайтириш ва тақдим этилувчи рухсатномалар рўйхатини кенгайтириш чора-тадбирлари белгиланган эди.

ДАВЛАТ ДАСТУРИ ИЖРОСИ: ГЕОЛОГИЯ СОҲАСИДА ЕТУК МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИ ЯРАТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида иқтисодиётнинг қатор муҳим тармоқлари, жумладан, кимё, нефть ва газ, энергетика, электротехника, қурилиш материаллари, заргарлик саноатини хомашё билан таъминлаш учун, аввало, геология-қидирув соҳасини тубдан ривожлантириш лозимлиги қайд этилиб, Давлат геология қўмитаси олдига шу йилда янги истиқболли майдонлар ва конларни аниқлашни 35 фоизга, келгуси йилда эса 40 фоизга ошириш вазифасини қўйилган эди.

ДАВЛАТ ДАСТУР ИЖРОСИ: СОЛИҚ ТИЗИМИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ БЎЙИЧА СТРАТЕГИЯ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

2020 йилги Давлат дастурининг “Ахборот-коммуникация технологияларини модернизация қилиш орқали солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш” номли 69-бандида Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича стратегиясини ишлаб чиқиш, “Таҳлика-таҳлил” дастурий маҳсули, “Big data” архитектураси асосида “Business Intelligence” таҳлилий моделлари ва “Ишончли ҳамкор” лойиҳасини жорий этиш каби муҳим вазифалар белгиланган эди.