Тараққиёт ва тафаккурни рад этиш – жоҳилликдир (1 қисм)

Ислом динида Ақида илми мўътабар ҳисобланади. Зеро, унда инсон тақдиридаги битиклар ҳақидаги билимлар мужассам. Мазкур илмга кўра, Аллоҳ инсонни ер юзига ўзининг халифаси (ўринбосари) қилиб юборган. Ва қайси замон, жамиятда яшашидан қатъи назар, ўз Ватани(туғилиб ўсган ери)ни гуллаб-яшнатиши, халқи, миллати, оиласи фаровонлиги учун ҳаракат қилмоғи лозимлиги билдирилган.