Диний-маърифий ташкилотлар ва диний соҳа ходимлари билан ишлаш бўлими ходимларининг функционал вазифалари

Диний-маърифий ташкилотлар ва диний соҳа ходимлари билан ишлаш бўлими ходимларининг функционал вазифалари

 

I. Бўлим бошлиғининг функционал вазифалари

 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг бўлим ходимлари томонидан бажарилишини назорат қилиш;

бўлимнинг иш режаси, фаолият йўналишларини белгилаш ҳамда вазифаларни тақсимлаш;

Давлат раҳбари, ҳукумат қарорлари, фармонлари ҳамда раҳбарият томонидан ўтказилган мажлислар баённомалари, дастурларда белгиланган тегишли вазифалар ижроси учун бўлим ходимларини белгилаш;

муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва масжидларнинг ташкилий, техник ва ижтимоий-маърифий ҳолатини такомиллаштириш бўйича чора-табирлар белгилашда тавсиялар бериш;

исломий диний ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтиши учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамкорлик қилиш ва уларнинг рўйхатга олиниш жараёнини назорат қилиш;

давлат органлари ва муассасалари билан республика ҳудудида расмий фаолият кўрсатаётган исломий диний ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилишини таъминлаш;

исломий диний-маърифий ташкилотларнинг ибодат маросимларида ўқиладиган маърузалар Ўзбекистон ҳукуматининг ички ва ташқи сиёсати, жамият тараққиётининг долзарб масалалари билан мувофиқ бўлишини назорат қилиш;

рўйхатдан ўтган исломий диний ташкилот аъзоларининг эркин ибодат қилиши, диний расм-русумларни адо этиши, муқаддас жойларга зиёратлар уюштириш учун шарт-шароитлар яратишда ҳамкорлик қилиш;

имом-хатиб ва диний ходимларнинг ОАВ долзарб мавзуларда чиқишлар қилиши, улар муаллифлигида рисола ва китобларни нашр этиш, медиа маҳсулотлар тайёрлаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериб бориш;

Раҳбарият томонидан белгиланган вазифалар ижроси, турли ташкилотлар ва фуқаролар мурожаати бўйича бўлим томонидан тайёрланадиган ҳисобот ва хат ёзишмаларини назорат қилиш;

бўлим фаолиятига доир ҳисоботларни тайёрлаш.

 

II. Бўлим бош мутахассисининг функционал вазифалари

 

Давлат раҳбари, ҳукумат қарорлари, фармонлари ҳамда раҳбарият томонидан ўтказилган мажлислар баённомалари, дастурларда белгиланган тегишли вазифалар ижросини таъминлаш;

Раҳбарият томонидан белгиланган вазифалар ижроси, турли ташкилотлар ва фуқаролар мурожаати бўйича ҳисобот ва ёзишма хатларни тайёрлаш;

муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва масжидларнинг ташкилий, техник ва ижтимоий-маърифий ҳолатини такомиллаштириш мақсадида жойларда ўрганиш ишларини олиб бориш, тегишли хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

иқтидорли имомлар томонидан жамият учун долзарб мавзуларда рисолалар чоп этилиши, ОАВ чиқишлар қилинишини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш;

давлат рўйхатидан ўтказилган барча масжидларда жума, ҳайит намозлари ўқилиши ва бошқа ибодатлар адо этилиши учун аҳолига шароитлар яратилиши, ушбу масканларда хавфсизликни таъминланишида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

жойлардаги масжидлар ва имом-хатиблар фаолияти ҳамда бўлимга доир бошқа йўналишлар мониторингини олиб бориш, бўлим бошлиғига тегишли маълумотлар тақдим этиш;

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан амалга ошириладиган иш-фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.

 

III. Бўлим етакчи мутахассисининг функционал вазифалари

 

Республикада фаолият юритаётган масжид имом-хатиблари ва имом ноиблариининг маълумотлар базасини янгилаб бориш;

диний ташкилотни ташкил этиш юзасидан келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва улар бўйича тегишли хулосалар тақдим этиш;

Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар ва фатво бўлимига жума намози мавзуларини режалаштириш ва тезисларни тузишда ёрдам бериш;

диний соҳа ходимлари фаолияти юзасидан келиб тушган шикоят аризаларини ўз жойида ўрганиш ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш;

диний соҳа ходимлари учун Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг минтақавий филиалларидаги ўқувларини самарали ташкил этиш;

масжидларга бириктирилган маҳаллий домлалар фаолиятини мунтазам назорат қилиб бориш;

“Зиё” медиа маркази томонидан тайёрланадиган телекўрсатув ва радиоэтирришларда диний соҳа ходимларини иштирокини назорат қилиш;

имом-хатиб, имом ноиблар учун маданий-маърифий тадбирлар ташкил этишда ҳамкорлик қилиш;

 

IV. Бўлим I-тоифали мутахассисининг функционал вазифалари

 

Давлат раҳбари, ҳукумат қарорлари, фармонлари ҳамда раҳбарият томонидан ўтказилган мажлислар баённомалари, дастурларда белгиланган тегишли вазифалар ижросини таъминлаш;

Раҳбарият томонидан белгиланган вазифалар ижроси, турли ташкилотлар ва фуқаролар мурожаати бўйича ҳисобот ва ёзишма хатларни тайёрлаш;

турли ташкилотлар ва фуқаролар томонидан қилинган мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериш ва манзилга етказишни назорат қилиш;

давлат рўйхатидан ўтказилган барча масжидларда жума, ҳайит намозлари ўқилиши ва бошқа ибодатлар адо этилиши учун аҳолига шароитлар яратилиши, ушбу масканларда хавфсизликни таъминланишида мутсадди ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

иқтидорли имом-хатиблар ва имом-ноиблари томонидан жамият учун долзарб мавзуларда рисолалар чоп этиш, ОАВ чиқишлар қилиш ҳолатини мониторинг қилиб бориш, бўлим бошлиғига тегишли маълумотлар тақдим этиш.

бўлимга тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда юритилиши ва сақланишини таъминлаш.