Халқаро алоқалар бўлими ходимларининг функционал вазифалари

Халқаро алоқалар бўлими ходимларининг функционал вазифалари

 

I. Бўлим бошлиғининг функционал вазифалари

 

Дин ишлари бўйича қўмита халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўз ваколати доирасида республикамиз ва чет элларда диний ташкилотлар ўртасида маданий ва маърифий соҳаларда алоқалар ўрнатиш масаласида раҳбариятнинг топшириғи ва кўрсатмаларига мувофиқ ташкил қилади.

Республикага хориждан дин соҳаси бўйича ташриф буюраётган меҳмонларнинг сафар дастурини тайёрлайди, ҳужжатларини расмийлаштиради. Кутиш, кузатиш ва республика бўйлаб сафарда ҳамрохлик қилиш ишларини амалга оширади.

Республика ҳудудидаги хорижий элчихоналар, ваколатхоналар, ташкилотлар билан динга оид масалалар бўйича мунтазам алоқада бўлади.

Қўмита ходимларининг хорижий хизмат сафарлари учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашади.

Давлат идоралари ва вазирликлари томонидан хорижий делегация аъзоларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича билдириладиган таклифларини ўрганади ҳамда ўзаро учрашувлар ташкил қилади.

Республика фуқароларини ҳаж ва умра мавсумларида зиёратчиларнинг сафарларини ташкил қилишда ЎМИ ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида иш олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “йил” муносабати билан давлат дастурларига киритилаётган мавзулар бўйича жойларда ташкил этиладиган тадбирларда маърузалар билан иштирок этади.

Бўлим бошлиғи бўлим умумий фаолияти устидан назоратни олиб боради ва бўлимга юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажарилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.

 

I. Бўлим бош мутахассисининг функционал вазифалари

 

Халқаро диний ташкилотлар ҳақида маълумотлар заҳирасини яратиб, бўлим бошлиғига тақдим этади. Хорижда дин билан боғлиқ бўлаётган ҳодиса ва воқеалар ҳақида ҳужжатлар тайёрлайди.

Виждон эркинлиги масалалари бўйича чет эл қонунлари ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуасини ўрганади ҳамда маълумот, ахборотлар жамғармасини тузади, уларни Ўзбекистонда татбиқ этиш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқади.

Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижлик делегация аъзоларининг сафар дастурларини ишлаб чиқади ва учрашувларда ҳамроҳлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги муқаддас жойларга боришини, шу жумладан “Ҳаж” ва “Умра” зиёратини амалга оширишини, фуқароларни диний ўқув юртларида таълим олиши, малака ошириш ва тажриба алмашиш учун чет элларга юборишни, хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилишни, халқаро анжуманлар ўтказилишини ташкилий ишларини олиб боради.

Байрам ва тантаналар муносабати билан Дин ишлари бўйича қўмита раиси номидан чет эл ва Ўзбекистондаги хорижий диний ташкилотларга табрикномалар юборишни ташкил этади.

Бўлим бошлиғи иш тақсимотига кўра Ўзбекистон ва хориждаги турли ташкилотлардан бўлимга тушаётган ёзишмаларни таҳлил қилади ва уларга жавоб хатлари тайёрлайди.

Хорижий мамлакатларда режалаштирилаётган, исломга тааллуқли халқаро анжуманларда иштирок этувчи ўзбекистонлик вакиллар сафари билан боғлиқ масалаларни ҳал этади ва зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижлик делегация аъзоларининг сафар дастурларини ишлаб чиқади ва учрашувлар ташкил этилишида ёрдам кўрсатади.

ЎМИга қарашли диний таълим муассасалари ҳамда ташкилотларида таҳсил олаётган ва ишлаётган талаба ва ходимларнинг маъданий ва маърифий соҳалар бўйича хорижий давлатларга сафарларини уюштиради.

Республикамиздаги диний таълим соҳасида хорижий мамлакатларда ўқиётган талабалар, малака олиш учун юборилган имомлар ва бошқалар ҳақида аниқ маълумотлар базасини тўплайди ва компьютерга киритади.

 

III. Бўлим етакчи мутахассисининг функционал вазифалари

 

Бўлим бошлиғи иш тақсимотига асосан хорижий давлатларнинг диний аҳволи тўғрисида таҳлилий маълумотномани бойитиб бориш устида иш олиб боради.

Ҳаж ва Умра масалалари ва бошқа хорижий ташкилотлар билан  тузилган ҳар қандай шартнома ва учрашув баённомаларини таржима қилади ва раҳбариятга тақдим этади.

Қўмитага келаётган диний мавзулардаги хорижий тилларда ёзилган ҳужжатларни таржима қилади, уларни маълумотлар заҳирасига тўплаб боради.

Виждон эркинлиги масалалари бўйича чет эл қонунлари ва ташкилотлари ҳамда халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуасини ўрганиб боради.

Интернет орқали республикамиз ва хорижда дин соҳасида юз бераётган янгиликлар, улардаги дин соҳасида олиб борилаётган сиёсат ва халқаро диний ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар базасини такомиллаштиради, дин соҳасида содир бўлаётган янгиликларни ахборот тарзида раҳбариятга тақдим этади.

“Ҳаж” ва “Умра” ҳамда бошқа масалалар бўйича фуқаролардан келиб тушган аризаларни атрофлича ўрганиб чиқади ва белгиланган тартибда жавоб хати тайёрлайди.

Бўлим бошлиғи иш тақсимотига кўра Ўзбекистон ва хориждаги турли ташкилотлардан бўлимга тушаётган ёзишмаларни ўрганиб чиқади ва уларга жавоб хатлари тайёрлайди.