Талабалар билими Ал-Азҳар тажрибаси асосида назорат қилинмоқда

Сўнги йилларда Ўзбекистон билан Миср ўртасида муқаддас ислом динининг бағрикенглик тамойилларини, маърифий қадриятларини тарғиб этиш, диний-маънавий меросни тадқиқ қилиш этиш, турли хавф-хатарларга қарши курашиш борасида кенг кўламли ҳамкорлик амалга оширилмоқда.

Ҳадис илми мактаби нуфузли олий талим муассасаларидан бири бўлиб, ўз талабаларининг илмий савияси ва малакасини Ал-Азҳар мезонларига университети тенглаштиришга катта эътибор қаратмоқда. Ал-Азҳарнинг икки нафар профессори бу ерда дарс беришга жалб этилгани ҳам шундан.

Ҳадис илми мактабида ўқув ва имтиҳон жараёнларини халқаро талабларга мувофиқ олиб бориш учун аудиториялар компьютер, смарт доска каби замонавий техник ва технологик қурилмалар билан жиҳозланган. Шунингдек, бу ерда замонавий спорт зали ва ёпиқ сув ҳавзаси мавжуд.

Олий мактаб талабалари учун замонавий ахборот технологиялари ёрдамида мутахассилиги бўйича мустақил таълим олиш учун барча шароитлар яратиб берилган. Бу эса дунёнинг барча олий таълим муассасалари, хусусан, Ал-Азҳар университетида мавжуд ўқув жараёнларига оид янгиликларни мунтазам кузатиб бориш имконини беради.

Дарслар ва тўгарак машғулотлари Ал-Азҳар услубига мувофиқ ташкил этилмоқда.

Мактаб ректори О.Юсупов бошчилигидаги махсус комиссия имтиҳон жараёнларини назорат қилиб бормоқда.

Якуний синов ҳафтаси бошланишидан аввал мактаб раҳбарияти ўқитувчилар учун имтиҳон талаблари, талабаларнинг ўзлаштиришини баҳолаш тизими бўйича мажлис ўтказди. Албатта, бу имтиҳон жараёнларини кузатиш билан бир қаторда, қоидалар бузулишининг олдини олишга ёрдам беради.

Мактабнинг якуний назорат синовларидан икки ҳафта олдин талабалар учун ҳар бир фан бўйича саволлар ишлаб чиқиш ва талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткич даражасини аниқлаш халқаро таълим стандартларига мувофиқ тарзда амалга оширилмоқда.

Ўқув йилининг биринчи ярми бўйича якуний назорат синовлари тўлиқ араб тилида бўлиб ўтмоқда. Бу мактаб билан Ал-Азҳар университетини янада яқинлаштиришга хизмат қилади.

Ҳозирги кунга қадар ўтказилган имтиҳон натижаларига кўра, талабаларнинг билим даражаси умумий талабнинг 90 фоизидан юқори кўрсаткични ташкил этмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Ҳадис илми мактаби ўқитувчилари талабаларнинг билимини бойитиш, бу даргоҳ келажакда энг юқори натижаларга эришиши, том маънода ҳадисшунослик бўйича энг олий илм маскани мақомига эришиши учун барча имкониятларни ишга солмоқда. 

Ал-Азҳар университети ва

Ҳадис илми мактаби профессори,

Араб филологияси фанлари

доктори Али Саъд Али Саъд.

Араб тилидан 1-курс талабаси

И.Иброҳимов таржима қилди.

ҚАБУЛ КУНЛАРИ

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як