Бугун “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ташкил этилган кун

Бугунги кунда Миллий авиакомпаниямиз Ўзбекистонни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, кўплаб хорижий давлатлар билан самарали ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Авиакомпания кўп миллатли жамоасининг юксак касб маҳорати нуфузли халқаро авиация ташкилотлари томонидан бир неча бор эътироф этилди. Авиация хавфсизлигини таъминлаш, парвозларни сифатли амалга ошириш, авиация фаолиятининг барча соҳаларида, жумладан, авиация техникасига хизмат кўрсатишда энг илғор технологияларни кенг қўллаш борасида юксак натижаларга эришилди.
Дин ишлари бўйича қўмита жамоаси Ўзбекистон ҳаво флоти ходимлари – учувчи ва муҳандислар, авиатехник ва борт кузатувчилари, ердан туриб парвозлар хавфсизлигини таъминлайдиган барча хизматлар диспетчер ва мутахассисларининг фидокорона ва сидқидилдан қилаётган меҳнатини юксак қадрлайди.
Ўз навбатида, “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон миллий авиакомпанияси жамоасини самимий табриклаймиз. Уларга бахту саодат, мустаҳкам соғлик, юксак парвозлар ва янги-янги ютуқлар тилаймиз.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг ноябридан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ўз фаолиятини “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамияти бренди остида давом эттирмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

ҚАБУЛ КУНЛАРИ

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як