Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Ҳар бир даврда сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва маънавий-маърифий йўналишларда ислоҳотлар ўтказиш эҳтиёжи бўлади. Бундай вазиятни дунёдаги кўплаб халқлар, мамлакатлар турли даврларда турфа шаклда бошдан кечирган. Долзарб муаммолар ечимини топишда давлат раҳбарлари, сиёсий етакчилар ўз имкониятлари, бошқарув услубларидан келиб чиқиб ёндашган.

Жумладан, дунё давлатчилик тарихида алоҳида ўрин тутган, Амир Темур салтанатида ҳокимиятни бошқаришда кенгаш ва машваратлар ўтказиш тамойилига қатъий амал қилинган. Хусусан, “Темур тузуклари”да “Давлат ишларининг тўққиз улушини кенгаш, тадбир ва машварат билан, қолган бир улушини эса қилич билан битирдим” дейилади.

Ана шу қадим анъананинг мантиқий давоми сифатида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидир.

Мазкур Мурожаатнома халқимиз томонидан жуда катта қизиқиш билан кутиб олинди. Бугун эса, жойларда унинг тарғиботига бағишланган учрашувлар, тадбирлар ўтказилмоқда.

 25 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабида ҳам талабалар ва мактаб жамоаси иштирокида  Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда дастлаб, Мурожаатнома видеоси иштирокчиларга намойиш этилди.

Шундан сўнг, Ҳадис илми мактаби ректори О.Юсупов сўзга чиқиб, Мурожаатнома мазмун-моҳияти, Президент томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар ҳақида маълумот бериб ўтди. Уни ҳаётий мисоллар билан тушунтирди.

Ривожланган мамлакатларда давлат раҳбарининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ривожланишнинг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан Парламентга мурожаат қилиш амалиёти мавжуд, аммо Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномаси, бошқаларникидан фарқли ўлароқ, халқчиллиги, одамлар қалбига яқинлиги билан алоҳида ажралиб туради, деди - Мактаб ректори О.Юсупов.

Тадбир сўнгида  иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Манба: bukhari.uz

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

ҚАБУЛ КУНЛАРИ

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як