Ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш йўлида

2020 йил 22 январь куни Ташқи ишлар вазирлиги таклифига биноан Дин ишлари бўйича қўмитада Ватикан Давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Челестино Мильоре ва Рим-католик черкови раҳбари епископ Ежи Мацулевич билан учрашув ўтказилди. Меҳмонларни Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари М.Комилов қабул қилди. Ч.Мильоре ўзининг Франция Республикасига элчи этиб тайинланиши муносабати билан Ўзбекистондаги фаолияти якунига етганлигини маълум қилиб, Ватикан элчихонаси нафақат дипломатик фаолият, балки Рим-католик черкови сифатида  диний фаолият ҳам олиб бораётганлиги сабабли, Дин ишлари бўйича қўмитага ҳам ташриф буюришни маъқул кўрганлигини билдирди. М.Комилов Дин ишлари бўйича қўмитанинг Рим-католик черкови билан ҳамкорлик масалаларига тўхталиб ўтиб, епископ Ежи Мацулевич қўмита томонидан ташкил этилаётган барча анжуман ва тадбирларда фаол иштирок этиб келаётганлигини таъкидлаб ўтди. У шунингдек, бугунги кунда республикамизда динлараро бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик масалаларига катта эътибор қаратилаётганлиги хусусида гапириб, турли конфессияларнинг биргаликдаги фаолияти юртимизда тинчлик ва осойишталикнинг бардавом бўлишлигига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётганлигини алоҳида қайд этди. Ч.Мильоре Ватиканнинг кейинги элчиси ҳам, албатта, бундай ҳамкорликнинг давом эттирилиши бўйича ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаши муҳим  эканини таъкидлаб ўтди. 
Учрашув дўстона, самимий руҳда бўлиб ўтди. 

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

ҚАБУЛ КУНЛАРИ

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як