Миср Араб Республикаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов Миср парламентининг Ижтимоий бирдамлик, оила ва ногиронлар қўмитаси раиси, Миср суфий тузилмалари Олий кенгаши раиси, доктор Абдулҳоди Аҳмад ал-Қасаби бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Қўмита раҳбари меҳмонни қутлар экан, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг шу йил 4-5 сентябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўлида тарихий қадам бўлганини таъкидлади.

Учрашувда бугунги кунда муқаддас ислом динининг бағрикенглик тамойилларини, маърифий қадриятларини тарғиб қилиш, унинг инсонпарварлик моҳиятини асраш, диний-маънавий меросни тадқиқ этиш, турли хавф-хатарларга қарши курашиш борасида Ўзбекистон ва Мисрда катта ишлар қилинаётгани қайд этилди. Хусусан, «Жаҳолатга қарши – маърифат» тамойили асосида исломнинг эзгу ғояларини замондошларимизга, биринчи навбатда, ёшларга етказиш мақсадида Тошкентда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Термизда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди.

Доктор Абдулҳоди Аҳмад ал-Қасаби раис жанобларига самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этар экан, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга юксак баҳо берди. Ўзбекистонда ислом динининг асл моҳиятини ўрганиш ва тарғиб қилиш, диний-маънавий меросни кенг тадқиқ этиш борасида олиб борилаётган сиёсатни, БМТда Президентимиз илгари сурган қатор ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Миср суфий тузилмалари Олий кенгаши раиси Мисрнинг Ўзбекистон билан муносабатларни нафақат таълим ва гуманитар соҳаларда, балки барча жабҳаларда изчил ривожлантириш ва янги босқичга кўтариш борасидаги саъй-ҳаракатлари қатъий эканини таъкидлади.

 

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

ҚАБУЛ КУНЛАРИ

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як