Ташриф давом этади: Навоий вилояти аҳолиси холидан хабар олинди

Мамлакатимизда миллий урф-одат ва қадриятларимизни тиклаш, муқаддас динимизни, азиз авлиё ва уламоларимизнинг бой меросини теран ўрганиш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш йўлида беқиёс ишлар амалга оширилмоқда. Бу мамлакатимизда эътиқод эркинлигини таъминлаш, муқаддас қадамжоларимизни обод, халқимиз кўнглини шод қилишда янги тараққиёт босқичидир.

Бугун халқимиз мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйиб, барча соҳада катта ютуқ ва марраларни қўлга киритаётганини, тинч, осойишта ва фаровон ҳаётимизни, файз ва қут-баракани авваламбор Яратганнинг чексиз марҳамати сифатида англаб, шукрона айтаётганида катта ҳикмат бор.

Ана шу эзгу мақсад йўлида Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов бугун Навоий вилоятига ташриф буюришди. Дастлабки учрашув вилоятда истиқомат қилаётган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги туфайли тўшакка михланиб қолган аҳоли вакиллари билан бўлиб ўтди. Уларга ногиронлик аравачалари, қиш мавсумига мўлжалланган иссиқ кийим-кечаклар, турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ёш ўқувчиларга билимларини янада мустаҳкам қилиш учун зарур ўқув адабиётлари тақдим этилди.

Мазкур тадбирларда саховатпешалик мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини, муқаддас динимиз арконларини эъзозлаш, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, тотув ва баҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган савобли амаллар ва тарғибот ишлари ташкил этилмоқда.

Ташриф давомида шунингдек, вилоят имом-хатиблари билан давра суҳбати ўтказилиб, диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳот ва ўзгаришлар, “жаҳолатга қарши маърифат” билан курашиш ҳамда бугунги глобаллашув даврида ҳамиша огоҳ ва бепарволикка берилмасдан фаолият олиб бориш кераклиги такидланди ҳамда соҳада олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар тингланди ва ечими бўйича аниқ таклифлар берилди.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

ҚАБУЛ КУНЛАРИ

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як