Қўҳна ва ҳамиша навқирон Бухорога ташриф

Хабарингиз бор, шу кунларда Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида аҳоли билан учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказиб келмоқдалар. Навбатдаги манзил қўҳна ва ҳамиша навқирон Бухоро вилоятига бўлди.

Ташрифнинг илк манзили вилоятда истиқомат қилаётган боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оила хонадонларига бўлди. Ўксик қалбларга ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак кўрсатилди. Шунингдек, ногиронлиги туфайли тўшакка михланиб қолган инсонларга ногиронлик аравачалари, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар тақдим этилди.

Куннинг иккинчи ярмида Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасини зиёрат қилдилар ва шу ернинг ўзида вилоят имом-хатиблари билан соҳада бўлаётган ўзгаришлар, муҳтарам Президентимиз томонидан диний-маърифий йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида давра суҳбати ўтказилди. Йиғилишда соҳада олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар тингланди ва ечими бўйича аниқ таклифлар берилди.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

ҚАБУЛ КУНЛАРИ

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як