Хоразм бўйлаб сафар давом этмоқда

Жорий йил 4 декабрь куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб сафарларини якунлаб, кўҳна ва азим Хоразм вилоятига ташриф буюришди. Халқимиз азал-азалдан қўли очиқ, саховатпеша бўлиб келган. Доимо етим-есирларни бошини силаган, кўнгли ўксик қалбларга ёрдам қўлини чўзган танти халқ. Ана шу эзгу ниятларни амалий ифодаси сифатида дастлаб, Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик операцияси доирасида Яқин Шарқдан юртимизга қайтарилган фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олди, муаммолари тингланди ва эҳтиёжмандларга кир ювиш машинаси, телевизор ва қишки мавсум учун кийим-кечаклар ҳамда моддий ёрдам кўрсатилди. 

Шундан сўнг, Хоразм вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда бугунги кунда имом-хатиблар олдида турган муҳим вазифалар, хусусан ахборот хуружлари авж олган бир пайтда доимо хушёр ва огоҳ бўлиш ҳамда жаҳолатга қарши илм-маърифат билан курашиш кераклиги ҳақида тўхталиб ўтилинди. Шунингдек, соҳада олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар тингланди ва ечими бўйича аниқ таклифлар берилди.

 

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

ҚАБУЛ КУНЛАРИ

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як