Мир Араб олий мадрасасида республика талабалар анжумани ўтказилмоқда

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Мир Араб олий мадрасасида Абдулхолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги 
ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигига бағишланган “Аждодларимиз мероси – маънавиятимиз сарчашмаси” мавзусидаги республика талабалар анжумани ўтказилмоқда.
Тадбир Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳидаги конференция залида бўлиб ўтмоқда.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги “2020 йилда Бухоро шаҳрининг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги йиғилиш баёни ижроси юзасидан ташкиллаштирилмоқда.
Тадбирнинг мақсади Нақшбандия тариқати намояндалари, хусусан, Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёти ҳамда фаолияти, тасаввуф таълимотининг ислом илмлари доирасида тутган ўрни, юртимизда етишиб чиққан алломалар меросининг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти, шунингдек, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги билимларни ошириш ҳамда кенг жамоатчиликка тарғиб қилишдан иборат.
Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходимлари, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари З.Хидоятов, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилояти вакили Ж.Элов, Ўзбекистон Республикасидаги барча диний таълим муассасалари, шунингдек, Бухоро давлат университети ҳамда Бухоро муҳандислик-технология институти вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбирда қуйидаги нақшбандия тариқати намояндаларининг ҳаёти ва фаолияти, тасаввуф таълимотининг ислом илмлари доирасида тутган ўрни, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, юртимизда етишиб чиққан алломалар меросларининг ёшлар тарбиясидаги аҳамиятига оид мавзулар ёритилмоқда:
Тадбир якунида анжуман иштирокчилари ва меҳмонлар учун қадимий Бухоройи шарифнинг тарихий обидалари, шу жумладан, “Етти пир” мажмуаларига зиёрат ҳамда саёҳат ташкил этилиши режалаштирилган.

 

Дин ишлари бўйича матбуот хизмати

ҚАБУЛ КУНЛАРИ

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як