Ўзбекистонлик зиёратчилар Саудия Арабистонининг Мадинаи Мунаввара шаҳрига етиб бордилар

Аввал маълум қилганимиздек, жорий йилнинг 14 ноябрь куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 230 нафардан иборат дастлабки гуруҳи (5 нафар ишчи гуруҳи,    2 нафар шифокор) “Uzbekistan Airways” АЖнинг замонавий авиалайнерида Саудия Арабистони Подшоҳлигига умра амалларини бажариш учун кузатилдилар.

Дастлабки рейс билан Саудияга жўнаб кетган фуқароларимиз 15 ноябрь куни тонгги соат 04.00 да Мадинаи Мунаввара шаҳрига етиб бордилар.

Зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида улар учун олдиндан тайёрлаб қўйилган “Пулман зам-зам” меҳмонхонасига жойлаштирилдилар ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) масжидлари бўлмиш “Масжидун Набавий”да бомдод намозини адо этдилар.

Бугун, 15 ноябрь куни умрачиларимиз учун Мадина шаҳрида жойлашган муқаддас қадамжоларга зиёратлар ташкил этилади.

Зиёратчиларимиз кўтаринки кайфиятда ўз ибодатларини давом эттирмоқдалар.

 

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати

ҚАБУЛ КУНЛАРИ

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як