Krl «Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad solig‘i va yagona ijtimoiy to‘lov bilan bog‘liq dolzarb masalalar».

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

 

ПРЕСС-РЕЛИЗ

 

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, вазирлик тизимидаги олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан биргаликда аграр илм-фанда эришилаётган ютуқлар, шунингдек истиқболдаги вазифалар тўғрисида”

МАТБУОТ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

 

27 май 2015 йил

 

 

Матбуот конференциясининг мақсади. Вазирлик тизимидаги олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари томонидан мустақиллик йилларида аграр соҳага қарашли илм-фанда амалга оширилаётган ишлар, унинг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

Бугунги матбуот конференцияси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 апрелдаги №08/1-8-сонли хати билан “Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга эга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси”га мувофиқ ташкил этилиб, оммавий ахборот воситалари ходимлари, вазирликнинг раҳбар ва мутахассислари, вазирлик тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг етакчи олимлари таклиф қилинган. Матбуот конференциясини Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати бошлиғи М.Ибрагимов олиб боради.

Матбуот конференцияси кун тартибидаги масала бўйича Вазир ўринбосари-Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази бош директори Б.Сулаймонов ҳамда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази бош директори ўринбосари Б.Ҳолиқовлар ахборот беради.

 

Айрим далиллар ва рақамлар:

 

Маълумки, мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги натижасида салмоқли ютуқларга эришилмоқда. Ушбу ютуқлар замирида муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва соҳани модернизация қилиш тадбирлари изчиллик билан олиб борилаётганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мустақиллик йилларида мамлакат иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган муҳим стратегик дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга изчил татбиқ этилаётганлиги ўзининг юксак самарасини бермоқда. Буни қишлоқ хўжалигида эришилаётган салмоқли натижалар ва йиллик барқарор ўсиш суръатларида ҳам яққол кўриш мумкин.

Айни пайтда дунёнинг барча давлатларида озиқ-овқат таъминоти масаласи устувор вазифалардан бири бўлиб турибди. Хусусан, сайёрамизда рўй бераётган глобал исиш жараёни туфайли баъзи ҳудудларда сув тошқинлари, баъзи ҳудудларда эса ҳаддан зиёд сув танқислиги юз бераётганлиги, турли табиий офатларнинг кўпайиши биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги соҳасига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Шундай мураккаб вазиятлар кузатилаётган бир пайтда мамлакатимиз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги барқарорлик, бозорларимиздаги мўл-кўлчилик амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижаси сифати баҳоланса асло муболаға бўлмайди.

Дунё шиддат билан ривожланаётган бугунги кунда аграр илм-фани давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги, соҳа олимларига кенг имкониятлар яратиб берлаётганлиги, кадрлар тайёрлаш тизимида жорий этилган илғор замонавий усуллар эришилаётган натижаларнинг асосини ташкил этмоқда.

Жумладан, мустақиллик йилларида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари олимлари томонидан соҳани ривожлантириш билан боғлиқ яратилган илмий натижалар сифатида қуйидагиларни таъкидлаб ўтиш жоиз:

- қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган экин майдонлари тупроқ унумдорлиги ва ердан фойдаланиш самарадорлиги ошишини таъминлайдиган ва чорва молларини парваришлашнинг истиқболли технологиялари ишлаб чиқилган;

- янги деҳқончилик тизимига мос, соҳани модернизациялашга асосланган, тупроқ унумдорлигини оширадиган ва қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олишни таъминлайдиган қисқа навбатлаб экиш тизимлари ишлаб чиқилган;

- ғўзанинг – 20, буғдойнинг – 30, арпа ва третикалининг – 10, маккажўхорининг – 5, шолининг – 10, мойли экинларнинг – 10, мевали дарахтларнинг – 25, узумнинг – 10, озуқабоп экинларнинг – 10, картошка ва сабзавотнинг – 40, полиз экинларининг – 15 та нав ва дурагайлари, қоракўл қўйларининг 5 та завод типлари, паррандаларнинг 5 та кросслари яратилган;

- ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик ва уйғунлашган усуллари амалиётга жорий этилган;

- соҳа учун юқори унумли механизм ва қурилмаларнинг 40 дан ортиқ турлари ҳамда макет нусхалари яратилди ва уларнинг параметрлари асосланган;

- маҳаллий хомашёлар асосида тайёрланадиган самарали, арзон ветеринария препаратлари ва даволаш-профилактика усуллари яратилган ва ҳ.к.

Шу билан биргаликда дунё олимлари томонидан яратилаётган самарали илмий натижалардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш йўналишида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугунги кунда вазирлик тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан FAO, ICARDA, CIP, CIMMIT, IAEA, IWMI, ICRISAT, Кореянинг KOICA, Япониянинг JAICA, Россиянинг ВИМ, ГОСНИТИ, Краснодар ва Саратов Қишлоқ хўжалик институтлари, Сербиянинг Новый сад илмий-тадқиқот институти, Пекин Қишлоқ хўжалиги академияси каби яна бир қатор халқаро марказлар, институтлар ва ташкилотлар билан манфаатли ҳамкорлик олиб борилмоқда.

 

Қўшимча маълумотлар учун:

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази бош директори ўринбосари Б.Ҳолиқов тел.: 260-51-88

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази бош илмий котиби Н.Хушматов тел.: 260-51-86

Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати етакчи мутахассиси: О.Норбеков. тел: 239-17-81

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати

www.standart.uz e-mail:info@standart.uz tel: 150-32-23